СУРХОНДАРЁДА ТАҚИҚЛАНГАН ЭКИНЛАРНИ ЕТИШТИРГАНЛАРГА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

2020 йил 14 май куни вилоятнинг Узун туманида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида соат 10:30да ҳудуддаги “Янгикуч”  маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.А.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, уйидан диамерти 40 см.ли 2 (икки) дона гул тувакда, узунлиги 11х12 см. бўлган гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни етиштираётганлиги аниқланган. Вилоят ИИБ ЭКБнинг 2020 йил 20 май кунидаги № 136-сонли хулосасига кўра, ушбу ўсимлик яшил рангли, ўткир ҳидли “Наша” эканлиги маълум бўлган.   

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА