СЎХ ТУМАНИ АҲОЛИСИГА ЁРДАМ БЕРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди таркибига кирувчи эксклав ҳудуддаги Фарғона вилояти Сўх тумани аҳолисининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, фуқароларга муносиб турмуш шароитини яратиш ҳамда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, уларнинг таркибига Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва патруль-пост хизмати ходимлари жалб қилинган. Айни пайтда ишчи гуруҳ аъзолари профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда секторлардаги маҳаллалар кесимида ҳар бир хонадонда профилактик тадбирлар ўтказмоқдалар. Сўх туманида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда аҳолига ёрдам бериш билан бирга, карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини амалга оширмоқдалар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА