ЁШЛАР МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲИМОЯСИДА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳудудий бўлинмалари ва Ёшлар иттифоқи Кенгашлари вакиллари ҳамкорлигида Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси битирувчиларининг олий ўқув юртларида таълим олиши ва келгусида муайян иш билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқарма мутасадди ходимлари ўқув муассасаси битирувчиси бўлган, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 2001 й.т. Н.Умаровнинг хонадонига маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда Ёшлар иттифоқи Кенгаши вакиллари билан биргаликда ташриф буюриб, унинг қизиқиши ва келажакдаги режалари билан танишдилар. Суҳбат давомида Н.Умаров таълим муассасасида олган билимларини мустаҳкамлаган ҳолда, чет тилларини чуқур ўрганиб, республикамизнинг қадимий шаҳарларида сайёҳларга таржимонлик қилиш нияти борлигини билдирди. Шундан сўнг, Н.Умаровнинг аввало бандлигини таъминлаш ва олий ўқув юртига ҳужжатлар топширишида амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди. Унга Миллий гвардия ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона шаҳар Кенгашидан биттадан масъул ходимлар мураббий этиб бириктирилди. Шунингдек, шу куннинг ўзидаёқ у ўзи яшайдиган маҳаллада фаолият кўрсатаётган қоп ишлаб чиқариш цехига ишга жойлаштирилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА