ЭЗГУЛИК, ШУКРОНАЛИК, МЕҲР-ОҚИБАТ АЙЁМИ БЎЛМИШ МУБОРАК...

Эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат айёми бўлмиш муборак Қурбон ҳайити байрамида Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларида кенг кўламли ҳайрли тадбирлар амалга оширилди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга меҳр-мурувват кўрсатилди. Жумладан, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан “Саҳоват ва кўмак” ишлари доирасида бириктирилган сектор ҳудуди бўлган Шеробод туманида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағлари тарқатилди. Бугунги синовли кунларда, пандемия шароитида аҳолининг дард-у ташвиши, муаммоларини ҳал этишда амалга оширилаётган бу каби эзгу амаллардан баҳраманд бўлган юртдошларимиз Ватанимиз тинчлиги, фаровонлиги ва халқимиз саломатлиги учун дуодалар.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА