ҚАДИМДАН ХАЛҚИМИЗ БОШИГА ТУШГАН СИНОВЛИ, МАШАҚҚАТЛИ КУНЛАРНИ...

Қадимдан халқимиз бошига тушган синовли, машаққатли кунларни ўзининг меҳр-оқибати, саҳовати, маънавий қадриятлари билан енгиб ўтган. Мурувват ва саҳоват кўрсатиш, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш қон-қонимизга сингиб кетган эзгу анъаналаримиздандир. 
Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам Қурбон ҳайити байрами муносабати билан"Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати тадбирларини давом эттирмоқдалар.Бугун ҳам ушбу ҳайрия тадбирлари доирасида Учтепа тумани “Гузар” МФЙ ва Чилонзор тумани “Нафосат” ва “Бешқайрағоч” МФЙларда истиқомат қилувчи фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА