МУҲТОЖЛАРГА КЎМАК ҚЎЛИНИ УЗАТИШ, ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ...

Муҳтожларга кўмак қўлини узатиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш миллатимизга хос бўлган олий фазилатдир. Муборак айём кунлари эса бу одатлар ўзининг бор бўйини янада тўлиқроқ намоён этмоқда. 
Қурбон ҳайит байрами арафасида юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони бунинг яна бир амалий исботи бўлди.
Жумладан, Наманган вилояти Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан саховат хайрия тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Қурбон ҳайити байрами муносабати билан бириктирилган сектор ҳудудида яшовчи эҳтиёжманд хонадонлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган 25 та оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Наманган шаҳар Халқлар Дўстлиги МФЙда истиқомат қилувчи аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида кўчалардаги электр чироқлари таъмирдан ўтказилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА