АЙНИ ПАЙТДА, МАМЛАКАТИМИЗДА ЭПИДЕМИОЛОГИК ВАЗИЯТ ҲУКМ СУРАЁТГАНЛИГИГА ҚАРАМАСДАН...

Айни пайтда, мамлакатимизда эпидемиологик вазият ҳукм сураётганлигига қарамасдан республикамиз бўйлаб секторлар кесимида масъул шахслар томонидан бизнесни янада ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва соғлом муҳитни яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Бухоро вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бириктирилган сектор ҳудудида тадбиркорлар мурожаатлари ҳамда муаммоларини ўрганиш ва унинг ечимини топиш ҳар кунлик долзарб вазифалардан бирига айланган.
Масъуллар томонидан, маҳаллалар кесимида ташкил этилган ишчи гуруҳлар, туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда уйма-уй юриб, тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ фуқароларни қизиқтирган ва тўсиқ бўлаётган масалалар ўрганилиб, уларга кўмак бериш ишлари йўлга қўйилди. Жумладан, тадбиркорлар иштирокида янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш қувватларини яратишга, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга ва кичик бизнес субъектларини қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА