РЕСПУБЛИКА ТАЛАБАЛАР ОНЛАЙН ФАН ОЛИМПИАДАСИДА МУНОСИБ ИШТИРОК

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 1 майдаги 275-сон буйруғи билан тасдиқланган “Муваққат низомга” кўра ўтказилган 2020 йилги Республика талабалар онлайн фан олимпиадасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтининг 71 нафар курсант 16 та фандан иштирок этиб, 33 нафар курсант 9 та фандан совринли ўринларни эгаллади.
Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти фан олимпиадасида иштирок этган барча олий таълим муассасаси, жумладан олимпиадада совринли ўринларни қўлга киритган 70 та олий таълим муассасалари ичида ўринлар сони ва сифати бўйича 2-ўринни эгаллади (1-ўринни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети эгаллади).
Фан олимпиадаси онлайн ўтказилганлиги сабабли, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 7 июлдаги 370-сон буйруғига кўра ҳар бир фандан баллари тенг келган талабалар учун тенг ўринлар белгиланди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти натижалари ўринлар кесимида қуйидагича: 1-ўрин – 11 та; 2-ўрин – 17 та; 3-ўрин – 5 та.
Жорий йилнинг 7 июль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган республика онлайн фан олимпиадасининг якуний натижалари тўғрисида”ги 370-сонли буйруғига кўра олимпиада ғолиблари эгаллаган ўринларига мос равишда вазирликнинг I, II, III даражали дипломлари билан тақдирланадилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА