ХАЛҚИМИЗНИНГ ОҒИР ВА ЯХШИ КУНЛАРДА БИР-БИРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШИ...

Халқимизнинг оғир ва яхши кунларда бир-бирини қўллаб-қувватлаши, далда бўлиш каби инсонийликнинг юксак намунаси улуғ аждодларимиздан бизгача етиб келган маънавий меросдир. Бугунги кунда айни карантин даврида юртдошларимизнинг ўзаро илиқ муносабати, меҳри ва имкон қадар бир-бирига кўрсатган кўмаги ёшларимиз қалбида ватанпарварлик ҳиссини оширишга хизмат қилади десак, муболаға бўлмайди.
Мамлакатимиз бўйлаб аҳоли турмуш-тарзини яхшилашга қаратилган ишларни амалга ошириш борасида Андижон вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўлаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар янада кучайтирилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан бугун Андижон тумани Гумбаз МФЙ да яшовчи 2-гуруҳ ногирони Н.Исаев ҳолидан хабар олиниб моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш билан биргаликда, хонадонда дезинфекция ишлари ҳам амалга оширилди.
Бу каби ишлар ишчи гуруҳнинг мунтазам бажариладиган кунлик асосий вазифалари қаторида белгилаб олинган.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА