ЎЗ НАФСИНИ УСТУН ҚЎЙГАНЛАР

Коронавирус пандемияси туфайли аҳоли ўртасида дори воситаларига бўлган талабнинг ортиши мўмай даромад олиш истагида бўлган айрим “уддабуронлар”га қўл келмоқда. Улар ҳеч бир ҳужжатларсиз талаб юқори бўлган дори воситаларини қўлда, қиммат нархларда сотишга уринмоқдалар. 
Жорий йилнинг 11 август куни соат 17:00 да Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Миллий гвардия ва Божхона ходимлари томонидан олиб борилган рейд тадбирлари давомида Ангор туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро А.С. 193 дона "вирус блокатор" жиҳозлари ҳамда 2 та иситма ўлчаш аппаратларини Тошкент шаҳридан яширинча йўл билан олиб келган жами 10 миллион сўм пул эвазига Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро И.М.га сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Термиз шаҳри ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА