МУАММО ВА УНИНГ ЕЧИМИ

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида ёқимсиз ҳид тарқалаётганлиги ҳолати юзасидан Миллий гвардия ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимларидан иборат ташкил қилинган ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Фуқаролар томонидан келиб тушаётган хабарлар асосида жойларга чиқиб маълум қилинган муаммолар ўрганилган ҳолда уларни ечимини топишда масъул ташкилотлар раҳбарлари жалб қилиниб биргаликда ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти Зангиота тумани Белариқ маҳалла аҳолиси фаоллари томонида Миллий гвардиянинг электрон почтасига келиб тушган мурожаатга кўра Тошкент шаҳрининг оқава сув қувурлари йиғиладиган омборхонаси (канализация сувлари) тозаланмаганлиги туфайли ушбу ҳудуднинг ҳавоси бузилаётгани ва ҳолат юзасидан бир неча бор туман мутасадди ташкилотларига мурожаат қилинган бўлса-да, ушбу масаланинг ечими 2019 йилдан буён ҳал қилинмаётгани маълум қилинган.
Ишчи гурух таркибида бўлган Миллий гвардия масъул ходимлари юқорида кўрсатилган манзилга чиқиб, мутасадди ташкилот вакилларини чақиртирган ҳолда Белариқ маҳалла фаоллари билан биргаликда мавжуд муаммо ўрганилди. Ташриф буюрган соҳа мутахассислари томонидан сув қувурлари билан боғлиқ масалалар тўғрисида берилган тушунчалар фуқароларни қониқтириб, муаммоли масалалар август ойининг охиригача ҳал қилиниши ўзаро келишиб олинди.
Шунингдек, Зангиота тумани Белариқ маҳалла аҳолиси фаоллари ўз навбатида ушбу масалага мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳам бефарқ эмаслиги тўғрисида тушунчага эга бўлишди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА