ОИЛАВИЙ МОЖАРОЛАР ТАЖРИБАЛИ ПСИХОЛОГЛАР ТОМОНИДАН ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Халқимиз азал-азалдан оилани муқаддас билиб, унинг дахлсизлиги ва фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келган. Шу боисдан ҳам, бугунги кунда мамлакатимизда оилани ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, уни миллий қадриятларимиз ўзида мужассам этган ҳақиқий тарбия ўчоғига айлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Оилавий можароларнинг келиб чиқишини олдини олиш эса давлат сиёсати даражасидаги масала бўлиб, давлат органларининг ҳам масъуллиги белгилаб берилган. Хусусан, бу борада Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психологлари, туман ҳокимликлари ҳамда МФЙ масъуллари ҳамкорлигида пандемия даврида бириктирилган маҳаллалардаги 40 дан ортиқ ажралиш ёқасида турган, жанжалкаш оилалар яраштирилди.
Бугун ҳам айни шундай оилаларнинг бири яраштирилиб, улар ўртасидаги узилган ришталар қайта тикланди. Фикримизнинг далили сифатида Бухоро туман “Қавола Махмуд” МФЙдаги фуқаро Р.А. нинг оиласи яққол мисол бўла олади. Ушбу оилада анчадан буён ака-укалар муносабатларида ўзаро келишмовчиликлар юзага келиб, сўнгги вақтда арзимаган баҳона сабаб кичик тушунмовчилик муштлашувга айланиб кетган. Натижада муштлашувни барҳам топтиришга ҳаракат қилган оила келини олган тан-жароҳати туфайли зудлик билан туман шошилинч тиббий бўлимига даволангани ётқизилган.
Бугун кунда бу оиланинг оилавий можаролари, ички муаммолари ўрганилиб, Бухоро вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси тажрибали психологлари ҳамда Бухоро туман ҳокимлиги масъуллари, МФЙ фаолларининг сай-ҳаракатлари билан яраштиришга эришилди. Табийки, айбдорларга нисбатан масъуллар томонидан келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича "зўравон ака"га огоҳлантириш берилди. Энг асосийси, улар ўртасидаги қариндошлик ришталари сақлаб қолиниб, томонлар бир-бирларидан узр сўраб, аҳил яшашга келишиб олдилар. 
Психологларимиз томонидан бу каби оилалар билан учрашувлар чоғида тинч-тотув яшаш бўйича ҳаётий мисоллар келтирилиб, оила муқаддас даргоҳ эканлиги, муқаддас динимиз ва миллий қонунчилигимизда оилани мустаҳкамлаш бўйича белгиланган тартиблар, халқимизга хос миллий қадриятлар, ўзаро меҳр-оқибат, яқин қариндошлар ўртасидаги оилавий муносабатлар аҳамияти ҳақида доимий равишда тушунчалар бериб борилмоқда.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА