ДЖУРАЕВ РУСТАМ МИРЗАЕВИЧ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор

Биография:

1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Олий маълумотли, 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 1989 йилда жиноят-қидирув бўлимининг кичик инспектори сифатида бошлаган. ИИВ тизими ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

2012-2015 йй. – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи.

2015 й. – Наманган вилояти ИИБ бошлиғи.

2015-2017 йй. – Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи.

2017-2018 йй. – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири.

2018-2020 йй. – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист (2014 й.). 2018 йилда генерал-майор унвони берилган. Идоравий мукофотларга эга.

АБДУЛЛАЕВ БЕКМУРОД ТОЖИМИРЗАЕВИЧ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари

Биография:

2020 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

МАМАЮСУПОВ САРВАР ДЕХКАНОВИЧ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари

Биография:

2020 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

ГАНИЕВ МАМИРЖОН ЖОМОЛДИНОВИЧ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари

Биография:

2020 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари – Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА