Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

НУРОНИЙЛАРИ АРДОҚЛАНГАН ЮРТ

Иккинчи жаҳон урушининг тугалланганига ва немис-фашистлари устидан ғалаба қозонилганига 76 йил тўлаётган бўлса ҳам, ҳали-ҳануз қонли уруш хотиралари юртдошларимизнинг онгу шуурида сақланиб келмоқда. Чунки, ушбу қонли жангу жадалларда биргина юртимизнинг ўзидан 500 мингдан зиёд энг сара йигит-қизлар иштирок этишган, уларнинг аксарият қисми жанггоҳларда ҳалок бўлишган.  

9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан ҳар йили анъанавий тарзда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига алоҳида эътибор қаратилади ва хотираларини тинглаш учун тадбир ҳамда ташрифлар уюштирилади.

Хусусан, куни кеча Бухоро вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан Бухоро шаҳар "Мирдўстим" кўчасида яшовчи Хабиб ота Валиевнинг ҳолидан хабар олиб, уруш ва меҳнат фахрийсини яқинлашиб келаётган "Хотира ва қадрлаш куни" ҳамда иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 76 йиллиги билан қизғин қутлашди.

Ҳарбий хизматчилар томонидан сабр-бардошли ва матонатли, уруш даҳшатларини ўз бошидан кечирган, қонли жанггоҳларда жон олиб, жон берган Ҳабиб ота билан самимий суҳбат қуриб, бугунги ёруғ кунларга етиб келишда кўрсатган жасоратлари учун уларга чексиз миннатдорчилик билдирилди ва уруш даврини ёдга олувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Учрашув давомида Ҳабиб ота совуқ уруш йилларини хотирлар экан, уруш даврида ўзининг снайперчи мерган бўлганлиги, ватан озодлиги учун кечган жангларда ўзбек ўғлонларининг жасорати, кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида сўзлаб, урушдан кейинги қизғин меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб берди.

Ташриф давомида, фахрийнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур маслаҳатлар берилди.

Учрашув сўнгида, уруш қатнашчиси Ҳабиб ота ташрифдан миннатдор эканлигини, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етган ҳолда, уни кўз қорачиғимиздек асраб-авайлаш кераклигини алоҳида таъкидлаб, ватан учун жонини тикканлар шаънига дуо қилди.

Text to speech