ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДА

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш бўйича мунтазам равишда ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда. Куни кеча бу каби ўқув машғулотлари Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда ўтказилиб, унда Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этдилар.
Машғулот давомида ҳарбий хизматчи ва ходимларга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органларининг ҳуқубузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишдаги ҳамкорлик, қонунлардаги ўзгартиш ва қўшимчалар, маъмурий ҳуқубузарлик тўғрисидаги баённома ва уни расмийлаштириш тартиби ва бу борада судлар билан ҳамкорлик, ҳарбий хизматчиларнинг терроризм, одам савдоси ва ноқонуний миграциянинг олдини олишда хизмат фаолиятини ташкил этиш каби масалаларда тўлиқ маълумот берилди.
Ҳарбий хизматчиларга хизмат давомида фойдаланишлари учун Ўз.Рес. МЖтКнинг 2021 йил 15 январга қадар киритилган энг сўнги ўзгартириш ва қўшимчаларини ўз ичига олган амалдаги таҳрири (электрон варианти) тақдим этилди.
Ўқув машғулоти сўнгида ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволлар ва масалаларга мутахассислардан тегишли жавоблар олдилар.
Text to speech