МАРОҚЛИ ЎТАЁТГАН ТАЪТИЛ
Наманган вилоятининг барча туманларида ўқувчи ёшларнинг қишки таътилини сермазмун ташкил этиш мақсадида кўплаб спорт мусобақалари ҳамда Ватанпарварлик ойлиги тадбирлари ташкиллаштирилмоқда. Хусусан, Наманган вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан Норин, Косонсой, Янгиқўрғон ва Наманган туманларида жойлашган таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар учун ҳарбий қурол-аслаҳалар, техникалар намойиши ҳамда «Қувноқлар ва зукколар» спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Шунингдек, спортнинг турли йўналишлари бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этилмоқда.