Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЁЗГИ ТАЪТИЛДА БОЛАЛАР – СПОРТ БИЛАН ҲАМНАФАС

Ёзги таътилни барча болалар орзиқиб кутишади. Боиси йил давомида ўқиб-изланиб тиним билмаган йигит-қизлар уч ой давомида маданий ҳордиқ чиқариб, янги ўқув йили учун тайёргарлик кўришади.
Болажонларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун эса оромгоҳлар айни муддао. Маданий, маърифий тадбирлар, соғломлаштириш машғулотлари давомида ёш авлод вакиллари ҳар томонлама тобланадилар.
Жорий йилнинг 16 июнь куни Фарғона вилоят Риштон тумани "Автомобилчилар" оромгоҳида дам олаётган ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақада 14-15 ёшдаги ўғил болалардан тузилган жамоалар ўртасида қизғин баҳслар кечиб, якунда фахрли I, II, III ўринларни эгаллаган жамоаларга Миллий гвардия раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази ходимлари, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия "Динамо" ЖТСЖ кенгаши билан ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш, ватанга бўлган дахлдорлики ҳиссини янада кучайтириш, ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш, уларни спортга қизиқтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш мақсадида ёзги оромгоҳда спорт тўгаракларининг доимий фаолияти йўлга қуйилган.

Text to speech