Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Армия ва Халқ – бир тану жондир!

Жорий йилнинг 03 декабрь куни Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан, ёшларда ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш, ҳалқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган "Армия ва халқ – бир тану жондир!" шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ташкил этилди. Тадбирда, ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси намойиш этилгани ўғил-қизларнинг аскарлар ҳаётини тасаввур этишига, Ватанни ҳимоя қилиш ғоят масъулиятли бурч эканлигини тушунишга хизмат қилди. Миллий гвардиянинг хизматда фойдаланиб келинаётган Қорабайир от зотлари билан яқиндан танишган иштирокчилар, тулпорларни эгарлаб, миниб, чавандозлик борасидаги дастлабки кўникмаларга эга бўлишди. Тадбир давомида спортнинг шахмат-шашка ва камондан отиш турлари бўйича ҳам машғулотлар олиб борилди. Айниқса, азалий миллий анъана ва қадриятларимиздан бири  саналган камондан отиш спорти ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Ўғил-қизларда Ватанга муҳаббат, унинг посбони бўлишдек шонли касбга меҳр уйғотувчи бу каби тадбирлар воҳада давом этмоқда.

Text to speech