Армия ва Халқ – бир тану жондир!
Жорий йилнинг 03 декабрь куни Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан, ёшларда ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш, ҳалқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган "Армия ва халқ – бир тану жондир!" шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ташкил этилди. Тадбирда, ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси намойиш этилгани ўғил-қизларнинг аскарлар ҳаётини тасаввур этишига, Ватанни ҳимоя қилиш ғоят масъулиятли бурч эканлигини тушунишга хизмат қилди. Миллий гвардиянинг хизматда фойдаланиб келинаётган Қорабайир от зотлари билан яқиндан танишган иштирокчилар, тулпорларни эгарлаб, миниб, чавандозлик борасидаги дастлабки кўникмаларга эга бўлишди. Тадбир давомида спортнинг шахмат-шашка ва камондан отиш турлари бўйича ҳам машғулотлар олиб борилди. Айниқса, азалий миллий анъана ва қадриятларимиздан бири саналган камондан отиш спорти ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Ўғил-қизларда Ватанга муҳаббат, унинг посбони бўлишдек шонли касбга меҳр уйғотувчи бу каби тадбирлар воҳада давом этмоқда.