Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Хоразм вилоятида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари, тизим фахрийлари, шунингдек, маҳаллий аҳоли иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди

Республика Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ва фуқаролар иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Қахрамон Исроилов, Мудофаа вазирининг ўринбосари Ҳамдам Қаршиев, Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари Сарвар Мамаюсупов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси раҳбарияти ва бошқа мутасадди ташкилотлар, банк, мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, бандлик бошқармалари, коммунал соҳа ва бошқа ташкилотлар масъуллари қатнашди.

Оммавий сайёр қабулда 210 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ҳарбий пенсионерлар ва бошқа фуқаролар қатнашиб, уларнинг айримлари ўзларини қийнаётган муаммолари билан мутасаддиларга мурожаат қилдилар.

Қабул давомида 130 та мурожаат келиб тушди, шундан 52 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 32 таси бўйича тушунтиришлар берилди ҳамда 46 та мурожаат ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида ҳарбий хизматчиларнинг ногиронлиги бўлган фарзандларига совға-соламлар берилди.

Text to speech