Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

"ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ" 200 ДАН ЗИЁД ЁШЛАРНИ БИРЛАШТИРДИ

Эртамиз давомчилари бўлган ёш авлод вакилларининг ҳар томонлама маънан ва жисмонан чуқур ақлий билимга эга бўлишлари учун юртимиздаги барча таълим муассасаларида қулай имкониятлар яратилган бўлиб, ёшларимизнинг ушбу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда касб танлашда адашмасдан, устозлари берган билимларни пухта ўзлаштиришлари муҳим аҳамият касб этади. Уларни касб танлашга йўналтиришда эса, давлат органларининг ўрни беқиёс.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда мамлакатимизда соғлом ҳамда баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, йигит-қизларимизни замон талабига жавоб берадиган етук малакали мутахассислар қилиб тайёрлаш борасида кенг кўламли хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 16 февраль куни Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Унда Бухоро шаҳридаги 200 дан зиёд мактаб ўқувчилари Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан учрашиб, уларнинг ҳарбий машғулотлари, ҳаёт тарзи билан яқиндан танишдилар. Самимий кечган ўзаро мулоқотлар чоғида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Дарҳақиқат, ҳарбий қисмларда мана шундай кўргазмали чиқишлар ҳамда ҳарбий техника ва қурол-яроғларнинг намойиш этилиши ва уларда ёшларнинг иштирок этиши, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан ҳимоясидек шарафли касбга бўлган қизиқиши ортишига, шунингдек она Ватанга муҳаббат туйғуси билан улғайиб, комил инсонлар бўлиб етишишига ўз ҳиссасини қўшиши, шубҳасиз.


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси

Text to speech