Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Қўмондон ва ёшлар учрашуви очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди

Жорий йил 11 апрель куни Давлатимиз Раҳбари раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилганлиги ва эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши, шунингдек, давлат кўмагига муҳтож ёшлар ҳар бир вазир ва унинг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ректорлар, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига номма-ном бириктирилиши алоҳида таъкидлаб ўтилган эди.

Шу муносабат билан, белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев пойтахтимиздаги давлат ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган, кўмакка муҳтож  топилиб, “аҳволи оғир” тоифага киритилган ёшлар билан учрашди.

Миллий гвардия Болалар психологияси марказида самимий ва очиқ тарзда ташкил этилган мазкур учрашувда қўмондон ўзига бириктирилган ёшлар билан яқиндан танишиб, ёшлар бўйича Президентимиз томонидан жорий этилган янги тизимнинг мазмун моҳиятини атрофлича тушунтириб берди.

Жуда қизғин ва сермазмун кечган суҳбатда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга, хусусун, профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидан чиқиш, муддатли ҳарбий хизмат, ишга ва ўқишга кириш, соғлиғи ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан жавоб олишди. Шу билан бирга, айрим саволлар юзасидан қўмондон ҳамда масъул раҳбарлар томонидан якка тартибдаги қабуллар ҳам ўтказилди.

Тадбир давомида аниқланган барча муаммо ва камчиликларни ҳал этишнинг зарур чора-тадбирлари ва уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб олинди.

Учрашув сўнгида ёшлар Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази фаолияти билан таништирилиб экскурсия ташкиллаштирилди. Шунингдек, Болалар психологияси маркази имкониятлари билан ҳам яқиндан таништирилиб, уларда фаолият юритаётган IT-компютер саводхонлиги, робототехника, тил ўрганиш ва спорт тўгараклари ҳамда психолог кўмагидан фойдаланишдаги имтиёзлар бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди.  

 

Text to speech