Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Қашқадарё вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига алоқадор бўлган шахслар аниқланди

4 декабрь куни Қарши шаҳрида тунги вақтдаги профилактик тадбирлар давомида Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан 22 ёшли О. Х.нинг пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Ушбу шахсдан умумий қиймати 1 млн 800 минг сўм бўлган 10 блок петарда “Трение” деб номланувчи пиротехника воситаси олиб қўйилди.
Ўша куннинг ўзида Қарши шаҳрида тахминан соат 21.00 да Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Божхона қўмитасининг вилоят бошқармаси ходимлари билан биргаликда яна бир пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахс аниқланди. Қарши шаҳри “Зоғза” МФЙ да яшовчи ушбу шахсдан сертификатланмаган ва умумий қиймати 25 млн сўм бўлган пиротехника воситаси олиб қўйилди.
Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 185-1 моддасида пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, ушбу ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш билан биргаликда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Ёдда тутинг, сертификатланмаган пиротехника воситалари сизнинг ва болаларингиз соғлиғига жиддий хавф солади.

Text to speech