Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МИНГЛАБ ЁШЛАРНИ БИРЛАШТИРГАН “ШОН-ШАРАФ” РЕСПУБЛИКА ҲАРБИЙ ФЕСТИВАЛИ

Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилган юртдошларимиз хотирасига бағишлаб илк бор “Шон-шараф” республика ҳарбий фестивали бўлиб ўтди. Мингдан ортиқ ёшлар иштирок этган мазкур фестиваль Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа, Миллий гвардия, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилди.
Фестивалда дастлаб ёшлар қаҳрамон ўзбек аёли Зулфия Зокирова ва унинг садоқатли келинлари шарафига ўрнатилган “Матонат мадҳияси” мажмуаси пойига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фахрий қоровул бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ҳамроҳлигида гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.
Тадбир давомида олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ҳамда Тошкент “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг саф юришлари намойиш этилди. Фестивалнинг иккинчи қисми “Шон-шараф” музейида давом эттирилди. Унда фахрийлар ёшларга ҳарбий хизматдаги ютуқлари ва ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб беришди. Учрашув сўнгида ёшлар музей бўйлаб саёҳат қилиб, бир олам таассуротлар олишди.
Фестивалнинг якуний қисмида концерт дастури намойиш этилди. Байрамона хуш кайфиятда ўтган тадбир аввалида Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттахонова сўзга чиқиб, Иккинчи жаҳон урушида ўзбек халқининг ғалабага қўшган ҳиссаси, жасорати, матонати ҳақида сўзлади. Ёшларни тинчликнинг қадрига етишга, мана шундай доруломон кунларга етиб келишимизга сабабчи бўлган қаҳрамон ота-боболаримизга муносиб авлод бўлишга чорлади. Концерт дастури давомида Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқувчилари ижросидаги мусиқали чиқишлар ёшларда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, ҳарбий санъаткорлар ва таниқли эстрада хонандалари ижросида шўх куй-қўшиқлар ёшлар учун ҳавола этилди.

Text to speech