Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев бошчилигида, вилоят куч тузилмалари ҳамкорлигидаги махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида куч тузилмалари ҳамкорлигидаги махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Унда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ҳамда вилоятнинг ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарлари иштирок этишди.
Мазкур ўқув машғулоти давомида, дунёда юз бераётган турли хавф хатарлардан келиб чиқиб,ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг юқори жанговар шайлиги, вилоятнинг ҳудудий хусусияти ҳамда шаҳар шароитидаги ностандарт вазиятларда уларнинг ҳамкорликдаги аниқ ва ишончли ҳаракатлари, шунингдек, замонавий усуллардаги бошқарув тизимига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида, вилоятдаги куч тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг жанговар ва маънавий тайёргарлигини Жаҳон тажрибасига мос равишда такомиллаштириб бориш, командир ва бошлиқларнинг бошқарувчанлик маҳоратларини юқори даражага олиб чиқишга доир вазифалар белгиланиб, тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.
Шу куни давом этган манзилли ишлар давомида, Миллий гвардия қўмондони ҳарбий хизматчиларнинг хизмат уйларидаги яшаш шароити билан танишган ҳолда уларнинг оила аъзолари билан яқиндан суҳбатлашди. Шундан сўнг, Миллий гвардия тасарруфидаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби фаолияти билан танишиб, ҳудудда олиб борилиётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Ушбу масканда амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли режалари юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланиб, спорт комплексларни ташкил қилиниши ва аҳолини айниқса ёшларни кенг жалб қилиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, Қорабайир отлари маҳорат мактабидаги секция ва клублар фаолиятини янада такомиллаштириш борасида масъул раҳбарларга тегишлилиги бўйича топшириқлар юклатилди.

Text to speech