Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Мактаблар эшиги бемақсад юрганлар учун ёпиқ!

Жорий йилнинг 6 март куни соат 16:10 ларда Қўқон шаҳрида жойлашган 4-сонли мактабда янги тизимдаги қоровуллик хизматини олиб бораётган ходим томонидан, ушбу мактаб атрофида мақсадсиз юрган ва мактаб ҳудудига  кирмоқчи бўлган тўрт нафар бегона шахс тўхтатилган.

Қўриқлаш бўлими ходими ташвиш тугмаси орқали қўриқлаш бўлимига хабар бериш билан бирга, улардан нима мақсадда келганликларини сўраб, мактабга бегоналар кириши мумкин эмаслигини ва жорий қилинган янги тартиб-қоидалар тўғрисида тушунтиришга ҳаракат қилганида, улар тушунишни истамасдан аксинча қоровул ходимининг қонуний талабларини бажармасдан, ўзларининг ножўя ҳатти-ҳаракатлари билан қўполлик қилишга ўтишган.

Шу вақтда чақирувга асосан етиб келган қўриқлаш тезкор гуруҳи ходимлари уларнинг ҳатти-ҳаракатларини чеклаб, ҳолатга ойдинлик киритиш учун мактаб  ҳудудидан олиб кетишган.  

 Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида улар Қўқон шаҳрида туғилган фуқаролар, 19 ёшли М. Я., муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси ("қасддан енгил тан жароҳати етказиш") бўйича судланган, 22 ёшли К. М., муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси ("қасддан оғир тан жароҳати етказиш") бўйича судланган, 16 ёшли Т. У., муқаддам унинг ота-онасига нисбатан Ўзбeкистон рeспубликасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодeксининг 47-моддаси билан (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) жавобгарлик белгиланган, ва 18 ёшли Р. Р., мазкур мактабнинг собиқ ўқувчиси эканлиги маълум бўлган.

Ушбу фуқароларнинг ҳатти-ҳаракатларида ЎзР МЖтКнинг 183, 194-1, 195-1 моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.  

Ҳозирда тўпланган хужжатлар, Суд органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Text to speech