Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ватан – улуғ, бурч - муқаддас

Куни кеча Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш мақсадида “Ватан – улуғ, бурч - муқаддас  ” шиори остида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.

Учрашувга Миллий гвардия Темурбеклар мактабининг илк битирувчилари бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Миллий гвардияси фахрийлар марказий кенгаши аъзолари ҳамда Миллий гвардия Марказий девони мутасадди вакиллари ташриф буюришди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда фахрий устозлар ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш борасида ўзларининг тажрибаларидан ва узоқ йиллар мобайнида эришган билим ва кўникмалари ҳақида ўртоқлашдилар.

Ўзаро эркин ва очиқ мулоқот тарзида кечган мазкур тадбирда ўқувчилар ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, учрашув қизғин муҳокамаларга айланди.

Шунингдек, тадбир давомида Миллий гвардия Темурбеклар мактабининг иқтидорли ўқувчи  ёшлари ўзларининг  дилтортар куйлари орқали барча тадбир иштирокчиларига ўзгача кўтаринки кайфият улашишди.  Тадбир якунида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатиб келаётган фахрий устозлар ташаккурномалар билан муносиб тақдирландилар.

Ҳақиқатдан ҳам, ватанпарварлик туйғусини ўсиб келаётган ёш авлодларимизга чуқур сингдириш ҳар томонлама, ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан лойиқ бўлишликни яхши англатади. Келгусида ана шу сифат ва ҳислатларни эгаллашга доимо ҳаракат қиладилар.  Келажак авлодларимиз юрт ҳимояси нақадар улкан вазифамиз эканини қалбдан ҳис қиладилар ва бунга қаттиқ бел боғлаган ватанпарварлар бўлиб камол топадилар.

Text to speech