Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МОСКВА ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТГАН “ЕВРООСИЁ ЖАҲОН КУБОГИ ЛИГАСИ” МУСОБАҚАЛАРИДА МИЛЛИЙ ЖАМОАМИЗНИНГ МОҲИР ЧАВАНДОЗЛАРИ ҒАЛАБАНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ

Жорий йилнинг 28-31 октябрь кунлари Москва шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича бўлиб ўтган “ЕвроОсиё жахон кубоги лигаси” мусобақалари бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон Миллий терма жамоаси спортчи чавандозлари муносиб иштирок этиб, “Тўсиқларнинг баландлиги 155 см” бўлган йўналишдаги финал босқичида Бекзод Қурбонов “Кинг Корнет-Л” лақабли отида юқори натижа кўрсатиб 1-ўринни, “Тўсиқларнинг баландлиги 150 см” бўлган йўналишда эса Умиджон Камилов “Номеро Уно Рафаел” лақабли отида фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар. Шунингдек, “Етти ёшгача бўлган отлар” ўртасидаги беллашувда Аъзам Толиббаев “Роксибаджо” лақабли оти билан 1-ўринни ва “Болалар ўртасида”ги баҳсларда ҳам Бобуржон Валижонов “Леди” лақабли оти билан
1-ўринга лойиқ деб топилдилар. Миллий терма жамоа спортчи чавандозларимиз ўзларининг олдиларига қўйган олий мақсадлари сари юқори марраларга интилган ҳолда Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, юртимиз байроғини юксакларга кўтаришди.
Эслатиб ўтамиз Миллий терма жамоамиз таркибида бўлган Умид Комилов, Аъзам Толиббаев ва Бобуржон Валижоновлар Миллий гвардия от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спортчи чавандозлари ҳисобланишади.
2 ноябрь куни ушбу спортчи чавандозларимиз ва мураббийлар ёруғ юз билан юртимизга қайтиб келишди ва улар “И. Каримов” номидаги халқаро аэропортда муносиб кутиб олинди.
Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдириб, спортчи чавандозларимизнинг халқаро ареналардаги навбатдаги ғалабаси билан самимий муборакбод этамиз.

Text to speech