Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Хоразм вилоятида "Мардлар қўриқлайди Ватанни" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Урганч шаҳридаги Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ва Урганч ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.
Тадбир давомида вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Маткарим Жуманёзов, ахборот-кутубхона маркази директори Раҳимбой Қурбонов ва Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Қурбоновлар ҳамда Урганч ҳарбий прокуратураси катта терговчиси адлия капитани А.Алимқулов Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб мавзу юзасидан маъруза қилдилар.
Шундан сўнг сўз олган, кеча давомида Урганч шаҳридаги Анна Герман номидаги болалар мусиқа мактаби ўқувчилари, 18-сон болалар боғчаси тарбияланувчилари, ҳарбий хизматчилар қўшиқ куйлаб, рақсга тушишди, шу билан бирга, Ватан ҳақида ифодали шеърлари орқали барчага байрам кайфиятини улашдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки Урганч давлат университети академик лицейи ўқувчилари томонидан Спитамен, Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темур тимсолларининг саҳнада гавдалантирилганлиги барчанинг эътирофига сазовор бўлди.

Text to speech