Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Жорий йилнинг 1 февраль кунидан 31 март кунигача Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига навбатдаги ўқув йили учун ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнлари бошланади.

Дастлабки саралаб олишдан муваффақиятли ўтган номзодлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларига қўйилади. Тест синовлари натижаларига кўра юқори балл тўплаган номзодлар университет қабул комиссиясининг қарорига асосан ўқишга қабул қилинади. Шунингдек, университетнинг умумфуқаровий бакалавриат йўналиши ва магистратура босқичларига ҳамда сиртқи таълим шаклларига номзодларни қабул қилиш бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.
Университетга Бакалавриатнинг кундузги таълим шаклининг курсантлар сафига ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар таълим йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимлар орқали:
"Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти";
"Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш";
"Хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш";
"Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш";
"Иқтисодий хавфсизлик"
"Аниқлаш ва қўриқлаш тизимлардан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти";
"Қўриқлаш бўлинмаларининг қўмондонлик-тактик фаолияти" таълим йўналишларига.
Ёки
Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари орқали:
"Йўл-патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти";
"Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти";
"Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш" таълим йўналишларига
ариза билан, ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ўзлари хизмат ўтаётган ҳарбий қисмга (муассасага) билдирги билан мурожаат қиладилар.
"Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш" таълим йўналишига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар чет тилини билиш даражаси ҳақидаги халқаро тан олинган дастурлар ёки давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлганда Университетга ўқишга кириш бўйича танловда иштирок этадилар.
Дастлабки саралаб олишдан муваффақиятли ўтган номзодлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига қўйилади. Тест синовлари натижаларига кўра юқори балл тўплаган номзодлар Университет қабул комиссиясининг қарорига асосан ўқишга қабул қилинади.
Шунингдек, Университетнинг умумфуқаровий бакалавриат йўналиши ва магистратура босқичларига ҳамда сиртқи таълим шаклларига номзодларни қабул қилиш бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Бундан ташқари қабул бўйича сизни қизиқтирган саволлар бўлса, қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон рақамлари:
71 230-32-80
71 230-32-71

Text to speech