Фарғона вилоятида Миллий гвардия, ИИБ ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди
Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия ҳамда Божхона бошқармалари ходимлари, шунингдек, бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида “Пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш” йўналишида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 11 декабрь куни соат тахминан 03-00 ларда олдиндан тезкор кузатувга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган 24 ёшли Фарғона туманида туғилган Т.С бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина Наманган вилояти ҳудудидан Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Тошҳовуз қишлоғи ҳудудига ҳаракатланиб келиб, йўл четига тўхтаган вақтида ушланиб, текширилганда автомашина салони ва юкхонасида божхона назоратини четлаб олиб кирилган 3 турдаги 79 200 дона “БРИТАНИК”, 403 200 дона “ТРЕНИЯ” ҳамда 56 дона “7 SHOTS” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Умумий қиймати 155 920 000 сўмлик 3та турдаги 482 456 дона пиротехника воситалари бўйича бирламчи процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳолат юзасидан қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинди.