
Суяров Хусниддин Закирович
Сержант (сапёр)
Суяров Хусниддин Закирович
Сержант Суяров Хусниддин Закирович, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида жанговор таъминот отрядимухандис-сапёр гуруҳи мутахассиси (сапёр) лавозимида хизмат қилган. 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборида содир бўлган техноген фалокат оқибатларини бартараф этишда Мирзаобод тумани аҳолисини хавфсиз жойга кўчириш вазифаларини бажариш чоғида фуқароларни ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш учун жонкуярлик кўрсатиб, мардонавор аҳолини хавфсиз жойларга кўчириб, ўзи сувнинг кучли оқимида қолиб кетган, натижада III даражали сержант Суяров Хусниддин Закировичнинг жасади Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани Аҳиллик маҳалласи ҳудудидан топилган.
Суюнов Хазрат Кароматович
Оддий аскар (мерган)
Суюнов Хазрат Кароматович
Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси Махсус вазифаларни бажарувчи отряди мутахассиси оддий аскар Хазрат Суюнов 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборида содир бўлган техноген фалокат оқибатларини бартараф этишда Мирзаобод тумани аҳолисини хавфсиз жойга кўчириш вазифаларини бажариш чоғида фуқароларни ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиб, ўзи сувнинг кучли оқимида қолиб кетган ва бедарак йўқолган.
Абдулвохидов Абдулходи Абдулазиз ўғли
Сафдор