Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси байроғи
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги Фармонига мувофиқ тасдиқланган)

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси байроғи (кейинги ўринларда – байроқ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига хос бўлган хусусиятларини ифодаловчи идоравий расмий рамз ҳисобланиб, бутун узунлиги бўйлаб байроқни тенг иккига ажралган – тўқ қизил ва оқ рангли бўлаклардан таркиб топган, тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир. Тўқ қизил ранг – куч ва мардликни, оқ ранг – оқилоналик, олижаноблик, поклик, ошкоралик, самимийлик, ишонч ва ҳаққонийликни ифодалайди. Тўқ қизил ва оқ ранглар гаммаси миллат фаровонлиги учун хизматни англатади.

Байроқнинг олд ва орқа томони ўртасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг расмий эмблемаси (тимсоли) тасвирланган. Байроқ тепасида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», пастида «MILLIY GVARDIYASI» деган сўзлар горизонтал шаклда битилган. Сўзлардаги ёзув ҳарфларнинг бўйи – 6,5 сантиметрни, эни – 4,5 сантиметрни, ҳарфлар орасидаги масофа 1,5 сантиметрни ташкил этади. Байроқдаги ҳарфлар – четдан марказга қараб жойлашган, тўқ қизил фондаги бўлакда оқ рангда ва оқ фондаги бўлакда тўқ қизил рангда ёзилган.

Байроқнинг узунлиги – 250 сантиметрга, кенглиги – 125 сантиметрга тенг. Байроқ ҳар бир бўлаги –125 сантиметрга тенгдир. Байроқ бошқа ҳажмда ҳам бўлиши мумкин, бунда байроқ узунлиги ва кенглиги иккидан  – бир узунликка мувофиқ, байроқ ичидаги тимсол учдан – бир узунликка мувофиқ бўлиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси эмблемаси
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги Фармонига мувофиқ тасдиқланган)

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси эмблемаси (кейинги ўринларда – эмблема) бутун айлана бўйлаб ўтган доирани тенг иккига бўлувчи, тўқ қизил ва оқ рангли бўлаклардан иборат доира бўлиб, доира чеккаси тўқ қизил рангли чизиқли айлана билан ўралган.

Эмблема доирасини ўраб турган айлана чизиқлар тепасига – лотин алифбосида тилларанг катта ҳарфлар билан «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI», пастида – «MILLIY GVARDIYASI» деган сўзлар ўтган. Ёзувларни айлананинг ҳар икки томондан мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш каби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг вазифаларини тасвирловчи оливия ўсимлиги шоҳлари ажратиб турибди.

Доиранинг тепасида тилларанг катта ҳарфлар билан лотин алифбосидаги «MILLAT MANFAATLARI HIMOYASIDA» номли шиор битилган.

Доиранинг марказида куч-қудрат, мардлик ва адолатлилик рамзи ҳисобланган – шер ҳайвонининг сурати, шер белида ёруғлик, донишмандлик ва мустаҳкамликни, давлатни турли таҳдид ва хавфлардан ҳимоя қилишни ифодаловчи – қуёшни кўтариб турибди.  

Шер суратининг тепасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлайдиган давлат ва миллат манфаатларини ифодаловчи Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг ҳилпираб турган сурати туширилган.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси эмблемаси кўпрангли ва биррангли нусхада фойдаланилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғининг ҳилпираган фони остида, белидан қуёшни кўтариб турган шер суратидан (кичик эмблема) сифатида мустақил равишда фойдаланишга рухсат этилади.

Text to speech