Жамоат тартибини сақлаш
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосий вазифаларидан бири – жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборатдир.
Ушбу вазифани бажариш доирасида ички ишлар органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда комплекс тадбирлар ташкил этилиб, амалга оширилмоқда.
Шу билан бир қаторда, «Хавфсиз шаҳар» Концепцияси доирасида Тошкент ва Нукус шаҳарларида, вилоятлар марказларида, шунингдек Республиканинг йирик шаҳарларида сутка давомида узлуксиз уч сменали патруллик ташкил этилган.
Ички ишлар органлари ходимлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган ҳамкорликдаги патрул нарядлари ҳамда Миллий гвардия бўлинмалари томонидан хиёбонлар, майдонлар, маданият ва истироҳат боғлари, савдо-кўнгилочар мажмуалар, гипермаркетлар, супермаркетлар, тижорат бозорлари ҳамда бошқа фуқаролар гавжум бўладиган жойларда Миллий гвардиянинг мустақил равишдаги патруль нарядлари ташкил этилиб, ушбу ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида хизматни олиб бормоқдалар.
Ҳамкорликда ва мустақил равишдаги патрул нарядлари жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини амалага оширишдан ташқари зарурат туғилганида фуқароларга амалий кўмак кўрсатиб келмоқдалар.
Ҳозирги кунда Миллий гвардия ва Ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан Республика ҳудудида 1 195 та (615 та мустақил ва 580 та ҳамкорликдаги йўналишлар) патруль йўналишлари (632 та пиёда, 533 та автомобил, 30 тадан отлиқ ва мотоскутерли) ташкил этилган. Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш учун 3 881 нафар шахсий таркиб, 2 371 нафар ҳарбий хизматчилар ва 1 510 нафар Қўриқлаш хизмати ходимлари жалб қилинган.
Патруллик қилишдан ташқари, Миллий гвардия кучлари Тошкент шаҳрида ва вилоятлар марказларида ўказиладиган оммавий, маданий ва спорт тадбирлари давомида жамоат тартибини ва хавфсизлигини таъминлайди.
Айни пайтда Миллий гвардия ва ички ишлар органларининг жамоат тартиби ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорликдаги ва Миллий гвардиянинг мустақил равишдаги фаолияти ўз самарасини бериб келмоқда.