1964 йилда Фарғона вилоятида туғилган.
Олий маълумотли, 1985 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси, 2003 йилда Россия Қуролли Кучлари бош штаби ҳарбий академияси олий академик курслари ва 2008 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган. Ҳарбий фанлар фалсафа доктори, доцент.
Қуролли Кучлар сафида 1981 йилдан бошлаб хизмат қилиб келиб, шундан:
•1992-2011 йй. – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигида турли раҳбарлик лавозимларида;
•2011-2013 йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида;
•2013-2017 йй. – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигида турли раҳбарлик лавозимларида;
•2017-2020 йй. – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимида;
•2020 йилда – Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида;
•2020-2026 йй. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
•2026 йилда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди.
1994 йилда “Жасорат” медали, 2008 йилда II даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан 2019 йил 14 январ куни генерал-полковник унвонини берилган.
Ибрагимов Шерзод Шокирович
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари
1985 йилда Бухоро вилоятида туғилган.
Олий маълумотли, 2007 йилда ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабини, 2022 йилда ИИВ Академияси магистратурасини тамомлаган.
Хизмат фаолиятини 2007 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими, милиция таянч пункти профилактика инспектори сифатида бошлаган.
2010-2010 йй. - Тошкент вилояти ИИБ ҲООБ инспектори бўлган.
2010-2012 йй. - ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
2012-2021 йй. - ИИВ тизимида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
2021-2022 йй. - ИИВ Академияси магистратура босқичи тингловчиси бўлган.
2022-2024 йй. - ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари - жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи
2024-2026 йй. - ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари - йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи
26.06.2026 й. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
2021 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Мамаюсупов Сарвар Дехканович
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари
1978 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
Олий маълумотли, 2000 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти; 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясини тамомлаган.
Хизмат фаолиятини 2000 йилда ШҲО таркибидаги ҳарбий қисм махсус вазифалар отряди командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари сифатида бошлаган.
2005-2007 йй. – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси тингловчиси;
2007-2020 йй. – Мудофаа вазирлигида тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
2020 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
2021 йил 10 августда Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
2022 йил 26 апрелда Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сормонкулов Адхамжон Райимович
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари
1974 йилда Андижон вилоятида туғилган.
Олий маълумотли, 1996 йилда Тошкент олий-умумқўшин қўмондонлик билим юртини тугуллаб ушбу билим юртида ўз хизмат фаолиятини бошлаган.
1998-2017 й.й Мудофаа вазирлиги тизимидаги Олий ҳарбий таълим муассалари ва ҳарбий қисмларида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.
2008- 2010 й.й Қуролли Кучлар Академияси тингловчиси.
2017 й. Ички ишлар вазирлиги ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари-штаб бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
2018-2022 й.й Миллий гвардия ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари, Марказий девон бошқарма бошлиғи, Штаб бошлиғи, ҳарбий қисм командири лавозимларида хизмат қилган.
2022 йилда Миллий гвардия қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан 2022 йилда II даражали “Шон-шараф” ордени билан тақдирланган.