Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда
Фарғона вилояти Қува тумани “Каркидон” сув омбори ҳудудидаги 270 гектар майдонда “яшил белбоғ” лойиҳасига старт берилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят ҳокими бошчилигида, сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Хусусан, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам ушбу тадбирда муносиб иштирок этиб, табиатни асраш ва экологик мусаффоликни таъминлашдек эзгу ишларга ўз ҳиссаларини қўшдилар.