Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари, Қўриқлаш бош бошқармаси, ҳарбий қисм ва таълим муассасалари терма жамоалари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” мавзусидаги инглиз тили викторинасининг республика босқичи бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда, Тошкент давлат шарқшунослик университети ўқитувчилари ҳайъатлик қилган мазкур викторинада Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси, Миллий гвардиянинг Бухоро, Фарғона, Навоий ҳамда Хоразм вилояти бўйича бошқармалари ҳарбий хизматчиларидан ташкил топган жамоалар билан бир қаторда Тошкент “Темурбеклар мактаби” ва Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейларининг ёш ва иқтидорли ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар ғалаба учун кураш олиб борди.

Беллашувда 6 нафар иштирокчидан иборат бўлган 9 та жамоа 3 та шарт асосида беллашдилар. Жамоа аъзоларининг билим ва кўникмалари Миллий гвардия қўмондонлиги вакиллари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетидан ташриф буюрган ўқитувчилардан ташкил топган Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳолаб борилди. 

Жумладан, «Таништирув» шартида ҳар бир жамоа креатив ёндашган холда ўқув муассасалари ва ҳарбий қисмлари ҳақида видеороликлар, презентациялар, мусиқали фрагментлар ва ёрдамчи воситалар орқали маълумотлар беришди.

Викторинанинг иккинчи «Савол-жавоб» шартида эса жамоалар Ўзбекистон тарихи, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон маданияти бўйича берилган саволларга инглиз тилида жавоб бердилар.

Беллашувнинг учинчи шарти “Сардорлар беллашуви” бўлиб, сардорлар Жадидчилик ва унинг асосчилари ҳақида инглиз тилида оғзаки сўзлаб бердилар.

Айнан иштирокчилардаги юқори савия ва шартларга пухта тайёргарлик ҳакамлар учун мутлоқ ғолиб жамоани аниқлашда қийинчилик туғдирди.

Якуний натижаларга кўра, викторина шоҳсупасининг учинчи поғонасини Тошкент Темурбеклар мактаби ҳарбий-академик лицейининг “Ёунг Темуридс” жамоаси, иккинчи поғонасини эса Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейининг ёш ва иқтидорли ўқувчиларидан ташкил топган “Перфест генератион” жамоаси эгаллади. Мусобақа ғолиби деб Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг “Тҳе Инвинсиблес” жамоаси топилди. 

Викторина натижалари эълон қилингач фахрли ўрин соҳиблари ва мусобақа ғолибларига кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Бундан ташқари, викторинада фаол иштирок этган ЭВEРEСТ ва «РEНEСАНС» жамоалари сардорлари смартфон телефон ва диплом билан тақдирланди.

Шунингдек, жамоаларнинг билимларини баҳолашда яқиндан ёрдам берган ҳайъат аъзоларига Миллий гвардия қўмондонлигининг ташаккурномалари топширилди. 

Text to speech