Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига 1930 йилларда асос солинган. Иккинчи жаҳон уруши бошланишига қадар бу жойда от базаси бўлган.

1950 йилларда Ўзбекистон чавандоз спортчилари от спорти мусобақаларига шу жойда тайёргарлик кўрган.

1970 йилда от спорт базаси, от спорти бўйича Республика олий маҳорати мактабига реорганизация қилинган. От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби вакиллари қўйидаги мусобақаларда иштирок этиб куп совринларни қўлга киритишган, шу жумланадан 1972 йилда Мюнхен шахрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Мамажон Исмоилов Трест лақабли отда иштирок этган. 1973 йилда Мамажон Исмоилов ва Искандар Юлдашев Киев шахрида бўлиб ўтган учкураш бўйича Европа чемпионатида ишитирок этган. Ундан кейин Валерий Дворянинов Зейла лақабли отда Канадада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида иштирок этган. 1974 йилда Мамажон Исмоилов ва Валерий Дворянинов Англияда бўлиб ўтган Жахон чемпионатида иштирок этишган. 1975 йилда Сергей Лисицын Австрияда ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Европа чемпионатида иштирок этиб, от устида энг чиройли ўтириш ва техник харакатлангани учун маҳсус совринни қўлга киритган. 1979 йилда Валерий Дворянинов учкураш бўйича Германияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида иштирок этган. 1980 йилда Юрий Ковшов Москвада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Игрок лақабли отда шаҳсий мусобақаларда кумуш медални, ва жамоавий мусобақада чемпионликни қўлга киритган. 1988 йилда Сеулда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Анатолий Танков Ижарск лақабли отда иштирок этган. Мамажон Исмоилов Собиқ иттифоқ спартакиада мусобақаларида 7 мартда иштирок этиб, 2 мартда ғолибликни қўлга киритган. 2018 йил 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини 314 қарорига асосан, от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия тасарруфига ўтқазилган.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабида 3 та йўналиш яъни, тўсиқлардан сакраш, от йўрттириш, учкураш турлари бўйича ўқув-машғулот жараёнлари олиб борилади. Мактабга 10 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Расмий қабул қилинган болалар бепул ўқиш имкониятига эга бўлади. 13 ёшдан катта бўлган барча ёшдаги жисмоний ва юридик шахслар учун хаваскорлик машғулотлари пуллик асосда ўтказилади. Мактабда Иппотерапия машғулотлари от миниш орқали аутизм, даун синдроми, ДЦП касалликларига ҳам учраган болаларни даволаш ҳамда кам таъминланган оилаларга имтиёзли ҳизмат кўрсатилади. Мактабда тарбияланаётган болалардан янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, Миллий от спортининг халқаро майдонларда довриғини ошириш, ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғибот қилиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳаракат фаоллигини ошириш, болалар ва ўсмирларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, от спортида оммавийликни ривожлантириш, Ўзбекистон Миллий терма жамоаларига захира тайёрлаш, Ўзбекистон чавандозларининг спорт маҳорати даражасини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари, Жахон кубоги саралаш босқичининг Марказий Осиё лигаси мусобақаларида, Халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларидан иборат.

Text to speech