ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР ВА ЁШЛАР ҚАЛБИДАГИ ЖЎШҚИНЛИК
Бугунги кунда ёшлар ўртасида турли соҳа вакиллари томонидан амалга оширилаётган тарғибот ташвиқот ишлари натижасида уларни спортга ва касбга қизиқишларини ортиши баробарида Ватан ҳимоячиси бўлишга бўлган иштиёқлари қувонарли ҳол, албатта. Ёшлар ўртасида олиб борилаётган бу каби тадбирлар самараси ҳарбийларимиз руҳиятида ҳам ўзгача тус олмоқда. Хусусан, Наманган вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг Поп туманида жойлашган 42-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ташкиллаштирилган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси шулар жумласидандир. Ушбу тадбирда ўқувчи ёшлар қурол-яроғ билан яқиндан танишиш билан бирга қизиқтирган барча саволларига ҳарбий акаларидан жавоб олишди.