ЮНОН-РУМ КУРАШИ БЎЙИЧА ИЛК ХАЛҚАРО ТУРНИР БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 16-18 январь кунлари Хорватиянинг пойтахти Загреб шаҳрида ўтказилган спортнинг юнон-рум кураши бўйича мавсумнинг илк расмий мусобақаси Gran Prix Zagreb Open 2021 турнири ўз якунига етди.
Мазкур турнирда 18 та давлатдан 164 та спортчи иштирок этди.
Ушбу мусобақада Миллий гвардия Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ва “Динамо” ЖТСЖК аъзосининг спортчилари ҳам юртимиз шаънини ҳимоя қилишда ўз ҳиссаларини қўшдилар.
55 кг вазн тоифасида:
1 та олтин медаль - Ортиқбоев Жасурбек
1 та кумуш медаль - Бахромов Илҳомжон
60 кг вазн тоифасида:
1 та олтин медаль - Бахромов Исломжон “Динамо” ЖТСЖК аъзоси
1 та бронза медаль - Тўхтаев Феруз “Динамо” ЖТСЖК аъзоси сазовор бўлди.
Спортчиларимизни эришган ютуқлари билан муборакбод этиб, келгуси жангларда ғалаба ва муваффақиятлар тилаймиз.