МEҲНАТ ЯРМАРКАСИДА ЁШ ОИЛАЛАР ИШТИРОКИ ТАЪМИНЛАНДИ
Ёшлар бандлигини таъминлаш айниқса хотин-қизларни жамиятда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш борасида турли соҳа вакиллари томонидан ҳамкорликдаги чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, бугун Қашқадарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва яқинларини иш билан таъминлаш масалалари юзасидан Қарши шаҳрида Бандликка кўмаклашиш маркази ва қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигидаа меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Миллий гвардия бошқармасининг Хотин-қизлар Кенгаши Бошланғич ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган мазкур меҳнат ярмаркасида 100 га яқин ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди. Улардан 15 нафар иштирокчи касбга йўналтириш бўйича Мономарказга ўқишга қабул қилинган бўлса, 10 нафари – ўз касби бўйича ишга йўлланмани қўлга киритдилар.