Миллий гвардия ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида “Тармоқ жамоа келишуви” тузилди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида Миллий гвардия тизимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлаш ҳамда ходимларнинг ижтимоий кафолатларини белгилаб бериш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган “Тармоқ жамоа келишуви” тузилди.
Мазкур Тармоқ жамоа келишуви – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши ўртасида тузилган тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, Миллий гвардия тизимидаги махсус унвонга эга бўлган ҳамда эркин ёлланган ишчи ва хизматчиларнинг меҳнатга оид муносабатлари ва ижтимоий кафолатларини тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.