Республика бўйлаб ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда
Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-79 сон фармойиши ижроси юзасидан, Жамоат хавфсизлиги университети ташаббуси билан Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 326-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшлар иштирокида “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” тамойили асосида ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Тадбирда мактаб қошида ташкил этилган соғломлаштириш майдончасида ўқувчилар ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари, “Сиз инглиз тилини биласизми?”, “Компьютер саводхонлиги”, “Тасвирий санъат мўъжизалари” номли танловлар ташкил этилди.
Шунингдек, тадбирда университет курсантларининг кўргазмали саф чиқишлари ва қўл жанги усуллари ўқувчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Ўтказилган танлов ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ёшлар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга кўмаклашишдан иборатдир.