Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар давом этмоқда
Бугунги кунда экологик муаммолар кўплаб мамлакатларнинг глобал мавзусига айланиб улгурган. Бу эса, бутунжаҳон ҳамжамиятини она табиатни асрашга чақирмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мазкур йўналишдаги фаол ташаббуси ортидан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа бўйича Андижон вилояти хокими қарорига асосан Андижон туманидаги Бўтақара МФЙ ҳудудидаги 2 гектар ер майдони Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан махсус транспорт воситалар орқали ишлов берилиб 850 туп хар-хил турдаги мевали дарахтлар экилиб суғориш ишлари олиб борилди.