Урганч шаҳрида Навоий – адолат қуёши деб номланган тадбир ўтказилди.
Ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк қомусий олим ва мутафаккир, давлат арбоби, дунё тан олган комил инсон - Ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудини кенг нишонлаш мақсадида Урганч шаҳрида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, Ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирда Алишер Навоийнинг бой адабий мероси, асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусияти ва, айниқса, тарбиявий аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди. Навоий ғазаллари асосида тайёрланган шеърий ва мусиқий чиқишлар тадбирга ўзгача руҳ бахшида этди.