Чилонзор туманида умумий қиймати 100 млн. сўм бўлган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Олинган хабарга кўра, Чилонзор туманида Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Чилонзор туманида яшовчи фуқаро М.Ш. хонадонидан жами 27 680 дона, жумладан 172 дона «7 Shots», 88 дона «Золотой песок», 2 600 қути «Бенгальских огней» ва 2 760 дона бошқа турдаги пиротехника воситалари аниқланиб ўрнатилган тартибда мусодара қилинди. Шунингдек, фуқаро Ш.М. нинг укаси яшайдиган хонадондан ҳам 27 740 дона пиротехника воситалари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.