Миллий гвардиянинг “Темурбеклар мактаби” Тошкент ҳарбий академик лицейида ўқувчилар учун “Орол кеча ва бугун” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди
География фани ўқитувчиси Карима Исломова томонидан долзарб экологик мавзуга бағишланган интеллектуал ўйин ташкил этилди. Иштирокчилар орасида лицейнинг 102 ва 105-гуруҳ ўқувчилари Орол муаммосининг моҳияти, экологик фожианинг сабаб ва оқибатларига оид билимларини намойиш этди. Бундан ташқари, ўйин давомида йигитлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан халқаро миқёсда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз билимлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, лицей ўқувчилари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мавзусида маъруза қилдилар. Болалар томонидан Орол фожиаси ҳақида тайёрланган реферат ва кўргазмали қуроллар ҳакамлар ҳайъати ва тадбир меҳмонларида катта таассурот қолдирди.