Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига 2021/2022 ўқув йили учун ўқишга кирувчи номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланмоқда

АРИЗАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ўқишга кириш учун аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 1 февралидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.

ҚАЕРГА МУРОЖААТ ЭТИЛАДИ?

Институтга ўқишга кириш истагини билдирган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги туман мудофаа ишлари бўйича бўлимларига ариза билан, ҳарбий хизматчилар эса ўз хизмат ўташ жойига тегишли равишда билдирги билан мурожаат қиладилар. ИНСТИТУТГА ЎҚИШГА КИРИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ?

Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан туман мудофаа ишлари бўйича бўлимларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- ариза (билдирги); - паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда); - туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

- чақирилувчининг чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

- номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

- номзод тўғрисидаги маълумотлар анкетаси;

- ўқиш ёки иш ёхуд хизматни ўташ жойидан тавсифнома (агар ўқиётган ёки ишлаётган ёхуд хизматни ўтаётган бўлса);

- ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишлаётган бўлса);

- Институтда ўқишга ота-онасининг розилик хати;

- маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар (ўрта махсус профессионал) ҳужжатлар ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;

- Институтга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

- 3 х 4 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5 х 6 см ўлчамдаги 4 та рангли фотосурат (бош кийимсиз);

- давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлашга рухсатномани расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар (махфий маълумотлар билан ишлаш учун белгиланган шаклдаги рухсатномага эга номзодлардан талаб этилмайди).

Ҳарбий хизматчи номзодлар томонидан қўшимча равишда Институтга ўқишга киришга тавсия этувчи ҳужжатлар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга - ҳарбий бўлинманинг умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга эса-ҳарбий қисмнинг аттестация комиссияси йиғилиш баённомасидан кўчирма) тақдим этилади.

ИНСТИТУТГА ЎҚИШГА КИРУВЧИЛАР БИЛАН ҚАНДАЙ ТАДБИРЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Институтга курсантлар контингентини сифатли бутлаш максадида куйидаги тадбирлар амалга оширилади:

- ҳарбий-профессионал йўналиш;

- дастлабки танлаш;

- ҳарбий-профессионал танлаш;

- тест синовлари.

ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ ЙЎНАЛИШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР НИМАЛАРНИ ҚАМРАБ ОЛАДИ?

Ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича тадбирлар ҳарбий хизматчи касбининг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, ёшларда ҳарбий касбни онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян ҳарбий мутахассисликни танлашда уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилади. Ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади. Мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва бошқармалар ҳамда Институт ҳарбий-профессионал йуналиш бўйича тадбирларнинг амалга оширилиши учун масъул ҳисобланади.

ДАСТЛАБКИ ТАНЛАШ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Дастлабки танлаш тадбирлари соғлигига, индивидуал-психологик хусусиятлари ва умумжисмоний тайёргарлигига мувофиқ ҳарбий ихтисосликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ички туйғу, ғоявиймаънавий барқарорликка, мустаҳкам интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Дастлабки танлаш тадбирлари икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич қабул йилининг 1 февралидан 31 мартга қадар амалга оширилади. Бунда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

- ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

- якка тартибдаги суҳбат;

- бирламчи тиббий кўрик.

Иккинчи босқич қабул йилининг 1 апрелидан 31 майга қадар амалга оширилади. Бунда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

- индивидуал-психологик ўрганиш;

- умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

- такрорий тиббий кўрик.

Дастлабки танлаш тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлаш тадбирларининг биринчи босқичи якунлангунга қадар (31 мартга қадар) амалга оширилади. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ амалга оширилади. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Якка тартибдаги суҳбат фуқаро ёшлар билан-туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлар бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар биланҳарбий қисмлар (муассасалар), бўлинмаларнинг командирлари томонидан ўтказилади. Индивидуал-психологик ўрганиш қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассис-психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:

- Институтга кириш учун тавсия этилади;

- Институтга кириш учун тавсия этилмайди.

Психологик тест синови натижалари бўйича Институтга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан 1 апрелдан 20 майга қадар ўтказилади. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларида номзодлар қуйидаги машқларни бажаради:

- турникда тортилиш;

- 100 метрга югуриш;

- 3000 метрга югуриш.

Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган номзодлар қониқарсиз баҳоланади. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

ҲАРБИЙ-ПРОФЕССИОНАЛ ТАНЛАШ ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари ўзининг психофизиологик хусусиятларига ва соғлиғига кўра ҳарбий мутахассисликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ҳарбийлик касбини эгаллашнинг сабабасосларига, етакчилик фазилатларига, ички туйғуга, мустаҳкам маънавий- ахлокий ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари июнь ойида Институтда ўтказилади. Ҳарбий-профессионал танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:

- ҳужжатларни ўрганиш; - психофизиологик ўрганиш;

- тиббий кўрикдан ўтказиш; - ёзма иш (диктант);

- компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;

- якка тартибдаги якуний суҳбат.

Ҳарбий-профессионал танлашнинг барча тадбирлари натижалари бўйича ўртача арифметик баҳоси 3 ва ундан юқори бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйилади.

ИНСТИТУТГА ЎҚИШГА КИРИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАРНИНГ БЎЙИГА ҚАНДАЙ ТАЛАБЛАР ҚЎЙИЛГАН?

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом»га (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ 175 см. этиб белгиланган.

ИНСТИТУТДА ҚАЙСИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ?

Институтда қуйидаги таълим йўналишлари бўйича офицер кадрлар тайёрланади:

1. Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг тактик қўмондонлиги;

2. Миллий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш;

3. Хизмат фаолиятини психологик таъминлаш;

4. Аниқловчи ва қўриқловчи электрон тизимларни ташкил этиш ва фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислиги;

5. Ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва бошқаришнинг қўмондонликмуҳандислиги.

Институтни тамомлаган курсантлар лейтенант ҳарбий унвонига, бакалавр дипломига ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлади. 

Text to speech