ЖАМИЯТДА АЁЛЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИДИР
Жамиятимизда аёллар фаоллигини ошириш, уларнинг халқ хўжалигининг турли тармоқларидаги иштироки ва мавқеини мустаҳкамлашга давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётгани жойлардаги кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш имконини яратмоқда. Айниқса, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ва турли муаммолар қуршовидаги аёлларга моддий, маънавий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг қатъий талабидир. Шу жумладан, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъулларига бириктирилган маҳаллалар кесимида “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан мулоқот олиб борилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.
Хусусан, жойларда уйма-уй юриб ўрганишлар давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва билимларини бойитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган аёлларга иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш, маҳсулдор қорамоллар боқиш ҳамда асаларичиликни билан шуғулланиш борасида амалий ёрдам берилмоқда.