Тошкент вилоятидаги Оҳангарон ва Паркент туманларида жойлашган «Красногорск» ва “Аччиқ кўл” дам олиш масканларида аҳолимизнинг мароқли дам олишларини таъминлаш учун Миллий гвардия, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимлари ҳамкорлигида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Шунингдек, дам олувчиларнинг экологик маданиятини ошириш, табиий чиқиндихоналар пайдо бўлишининг олдини олиш ва чиқиндиларни ўзлари билан олиб кетишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари йўлга қўйилган.